25 Июн 2024 йил 290

Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Термиз тумани Ички ишлар органлари ходимларидан малака тоифа синовлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлокий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар органлари ходимларига малака тоифасини бериш ва малака тоифасига эга ходимлар ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқларига мувофиқ, шунингдек “Ички ишлар органларида 2023-2024-йиллар учун мўлжалланган хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль пост хизмати батальони ҳамда Термиз тумани ИИБ шахсий таркиби ходимларидан 2023/2024-ўқув йили якунида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарликлари даражасини баҳолаш ва малака тоифасини бериш мақсадида жисмоний тайёргарлик машғулотлари ҳамда спортнинг қўл жанги усулларидан тўғри ва оқилона қўллашлари юзасидан синовлар қабул қилинди.

Text to speech