18 Июл 2025 йил
214
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024-йил 5-октябрдаги 555-сонли буйруғига асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби билан навбатдаги хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулоти ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув йиғини ходимларнинг хизмат фаолияти бўйича янгича услуб, илғор тажрибалар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, шахсий таркибнинг ўқ отиш тайёргарлиги ва саф тайёргарлиги, махсус воситаларни қўллаш тартиби ҳамда хавфсизлик қоидалари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг руҳий барқарорликни шакллантириш, зийраклик, ҳушёрлик, хотира ва бошқа касбий-психологик жараёнларни ривожлантириш, хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни ва юксак маънавий-руҳий сифатларини тарбиялаш мақсад қилинган.