12 Май 2025 йил
495
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иш ўрганиш амалиёти якунига етди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иш олди амалиёти 2025-йилнинг 3-феврал кунидан 14-май кунига қадар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида ташкил этилган эди.
Ушбу
ташкил этилган малакавий иш олди амалиётининг якунига бағишланган йиғилиш бўлиб
ўтди.
Амалиёт давомида, ўзларининг билим ва кўникмаларини намоён этган курсантлар ва уларнинг ота-оналарига вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.