18 Ноябр 2023 йил 584

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилоятида “Муқаддасдир ватан байроғи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Жорий йилнинг 18 ноябр куни Сурхондарё вилояти Ҳокимлиги ҳамда вилоятимиздаги ташкилотлар билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Муқаддасдир ватан байроғи” шиори остида вилоят маданият ва санъат саройида байрам тадбири ташкил этилди.

Кўтаринки руҳда ўтган байрам тадбирида, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

Байрам тадбирида санъаткорлар томонидан ватанни-тинчликни мадҳ этувчи куй қўшиқлар ижро этилиб, шодиёна иштирокчиларининг қалбини шодликка тўлдириб, уларнинг кайфиятига қувонч улашди.

Text to speech