8 Феврал 2025 йил
523
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси масъул ходимларининг ташрифи
Жорий йилнинг 7-феврал санасида ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиясининг масъул ходимлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида, академик лицейнинг 2-босқич ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.
Ушбу учрашувда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиясининг масъул ходими Б.Хуррамов сўзга чиқиб, Академиядаги қабул жараёнлари, имтиҳонлар тартиби ҳамда ўқув машғулотлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.