22 Июн 2024 йил 449

Ўзбекистон-ёшлар мамлакати

Барчамизга маълумки, мамалакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Юртимизнинг эртаси бўлган йигит-қизларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялаш масаласи доимо энг устувор вазифа бўлиб келган. Ва бу борада сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тарғибот ҳамда ташвиқот тадбирлари, маданий тадбирлар, спорт мусобақалари шулар жумласидандир.

Айни кунларда, ёшлар ойлиги муносабати билан бўлиб ўтаётган, вилоят ёшларини бир манзилда жам этаётган "Ёшлар фестивали" барчага байрамона шукуҳ улашмоқда.

Ойлик доирасида Музработ туманида ташкил этилган ёшлар фестивалда, байрамнинг аъло кайфиятда ўтказилишида Ички ишлар ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасидаги ишлар изчиллик билан олиб борилди.

Text to speech