Йўловчи пулларни ўғирлагани маълум бўлди
Бойсун туманида 2021 йил 14 июль куни Олтинсой тумани “Олмазор” маҳалласида яшовчи, А.Шерзод вилоят Ички ишлар бошқармасининг “102” хизматига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган Нексия-1 русумли автомашинасида Тошкент шаҳридан Денов туманига қайтиб келаётганида йўлда, автомашина бардачогида турган, 3.500.000 (уч миллион беш юз минг) сўм пулларини ўғирлатиб қўйганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, Денов тумани “Боғиэрам” маҳалласида яшовчи, Ю.Оғабек содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 16 июль куни Ю.Оғабекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати