27 Сентябр 2021 йил
412
Йиғилишда, “ички ишлар органлари ходими”- деган юксак номга муносиб бўлиш таъкидланди
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев томонидан йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда, вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари иштирок этиб, унда хизмат интизомига қатъий равишда риоя қилиш, “ички ишлар органлари ходими”- деган юксак номга муносиб бўлиш, таъмагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва бошқалар хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, навбатдаги махсус унвонлари келган бир қатор ходимларга унвонлар тантанали равишда топширилди.