30 Март 2021 йил 410

Велосипед мингиси келган ўғри қўлга олинди

Шеробод туманида 2021 йилнинг 12 март куни туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, уй бекаси, К.Г. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 12 март куни тахминан соат 13.30 лар чамасида, маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида турган вояга етмаган қизи, мактаб ўқувчиси, С.М.га тегишли бўлган нархи 1 000 000 (бир миллион) сўмлик “Кама” русумли велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Ойинли” маҳалласида яшовчи Б.М. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 20 март куни мазкур жиноятнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунмаганлиги оқибатида ушбу жиноятни содир этган Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech