22 Август 2022 йил
414
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида, фахрийлар ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йилнинг 3 август кунидаги 174-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 1-август кунидан 1-сентябрь кунига қадар "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз" шиори остида ўтказилаётган “Ватанпарварлик” ойлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг ташаббуси билан Тергов бошқармасида раҳбарлик лавозимларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб бориб, ҳозирги кунда нафақага чиққан фахрийлар Дустмурод Саидов ҳамда Раҳматулла Турсуновларнинг ҳолидан хабар олиниб, улар билан дилдан суҳбат қурилди.