20 Август 2021 йил 304

Ватанга содиқ ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлимининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ички ишлар органлари ходимларининг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, ҳар қандай вазиятда ҳам қилган қасамёдига содиқ бўлиш, она Ватан тақдирига бўлган масъулият ва дахлдорлик ҳиссини янада ошириш, чегара ҳудудларида хизмат ўташга жалб этилган ходимларнинг касбий ҳамда жанговар шайлигини ошириш мақсадида, қўшимча ўқув ва амалий машғулотлари ўтказилиб келинмоқда. Галдаги ўқув машғулотлари Сариосиё, Узун ва Музработ туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби ўртасида ўтказилиб, уларнинг жанговар шайлик ҳолати ўрганилди. Аниқланган хато ва камчилликлар жойида бартараф этилди.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech