13 Январ 2022 йил
424
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан спортнинг "Миллий кураш" тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Шимолий минтақавий ҳудуд шахсий таркиби ўртасида, "14-январ - Ватан ҳимоячилари куни" ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида, спортнинг "Миллий кураш" тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада полвонлар муросасиз кураш олиб боришди. Мусобақа якунида, ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда I-II-III даражали димлом ва медаллари билан тақдирланишди.