24 Сентябр 2021 йил
458
Узун туманида Қидирувдаги шахс профилактика инспектори томонидан қўлга олинди
Сариосиё туманида 2021 йил сентябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Сариосиё тумани суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Чилонзор” маҳалласида яшовчи, А.Шавкат 2021 йил 22 сентябрь куни туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан Узун тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати