4 Май 2023 йил
511
Узун туманида оилавий келишмовчилик оқибатидаги жанжал жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди
Жорий йилнинг 30 апрель куни соат 20-30 ларда, Узун тумани “Маданий турмуш” маҳалласида яшовчи, С.Самандарга (исм шарифлар ўзшартирилган) яшаш уйида, турмуш ўртоғи, М.Санобарнинг шу маҳаллада яшовчи, укаси, М.Соатмурод оилавий жанжал сабабли қўлида бўлган ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган. 3 май куни М.Соатмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати