14 Май 2025 йил
297
Узун тумани пробация ҳисобида бўлган ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Узун тумани ИИБ томонидан пробация ҳисобида турган ёшлар орасида жиноятни такрорламаслик ва уларнинг жамоат ҳаётига тўлиқ қўшилиши бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ж.Қодиров иштирок этди.
Давра суҳбати давомида,
ёшлар орасида жиноятни қайта содир этмаслик, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ижтимоий
жиҳатдан мослашиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур давра суҳбати ёшлар учун муҳим тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлашда катта рол ўйнайди.