5 Апрел 2025 йил
608
Узун тумани ИИБда “Маънавият ойлиги” доирасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Узун тумани Ички ишлар бўлимида "Маънавият ойлиги" доирасида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ва маҳалла профилактика инспекторлари иштирок этди.
Йиғилишда Маънавият ва маърифат бўлинмаси билан ҳамкорликда "Китобхонлик ҳафталиги", "Театр ва кино ҳафталиги", "Заковат", "Уч авлод учрашуви", ижодкорлар билан давра суҳбати ва спорт мусобақалари каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилди.