1 Апрел 2023 йил 274

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблидан иборат ижодий гуруҳи томонидан Сурхондарёда концерт дастури ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 13 феврал кунидаги тегишли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар ҳамда бадиий сўз усталари ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, концерт дастурлари ўтказилиб келинмоқда.

Худди шундай Концерт дастурлари жорий йилнинг 1-апрел куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманининг марказий истироҳат боғида жойлашган “Анфитеатри” ҳамда Термиз шаҳрининг "Санъат саройи”да ташкил этилди.

Ўтказилган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг ҳушовоз санъаткор хонандалари ҳамда сўз усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлари, дил тортар наволари-ю, ҳангомалари концерт дастурига ташриф буюрган томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.

Концерт дастури якунида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи бошлиғи подполковник У.Тиллаев бошчилигидаги санъаткорлар ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари билан дилдан суҳбат қуришиб, уларга совға саломлар улашишди.

Халқимизнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун ўтказилаётган концерт дастури давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech