20 Октябр 2025 йил 139

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда...

Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали профилактика инспектори катта лейтенант М.О.Қамариддинов ҳамда ТДТУТФ Хорижий талабалар факултети декан ўринбосари А.Норхоновлар  томонидан Тошкент давлат Тиббиёт университети Термиз филиалида таълим олаётган Ҳиндистон талабалари иштирокида профилактик суҳбат олиб борилди.

Тадбир давомида талабаларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябр кунидаги “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби ва талаблари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, келгусида хорижлик талабаларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидасига қатъий амал қилишлари ҳамда қарор талабларини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 225-моддаларига асосан жаримага тортилиши бўйича қатъий огоҳлантирилди.

Профилактик тадбир якунида ходимлар чет эл талабаларини қизиқтирган саволларига жавоблар беришиб, уларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига омадлар тилашди.

Text to speech