26 Март 2021 йил
384
Қўшни аёлга тан жароҳати етказди
Термиз туманида 2021 йилнинг 24 февраль куни тахминан соат 19.00лар чамасида, туманнинг “Айритом” маҳалласида яшовчи, М.Б. қўшниси, уй бекаси, Н.С. исмли аёл билан ўртасида илгаридан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжал қилиб, қўли билан бош ва юз соҳасига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. 18 март куни М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати