11 Август 2022 йил 443

Қурилиш анжомлари ўғрисига жиноят иши очилди

Термиз шаҳрида 2022 йил 3 август куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Р.Камрон (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” хизматига қилган мурожаатида, 16 июл куни соат 16:00 ларда, яшаш уйидан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, Ш.Шодмон, қурилиш ишларида фойдаланиши учун берган 400.000 (тўрт юз минг) сўмлик 1 дона “Titan” номли балгарка кесувчи қурилма, 250.000 (икки юз минг) сўмлик 1 дона “Bosch” номли дрелл қурилмаси, 400.000 (тўрт юз минг) сўмлик 1 дона “Maketo” номли перефоратор, 650.000 сўмлик 1 дона сув насосини ўғирлаб, кетганлигини билдирган. 3 август куни Ш.Шодмонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech