8 Октябр 2022 йил
335
Ўғрилик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Денов туманида 2022 йил авгсут ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ Пробация гуруҳи томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Сурхондиёр” маҳалласида яшовчи, Ж.Солижон (исм шарифлар ўзгартирилган) 2 октябр куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати