8 Июн 2021 йил
386
Ўғрилар манзилига етаолмади
Олтинсой туманида 2021 йилнинг 6 май куни, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Б.Анвар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 5 май кунидан 6 май кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, маҳалласи ҳудудидаги ўзига тегишли узум боғида боғланган 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 1 бош бузоғини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни Денов туманида яшовчилар М.Самариддин ва С.Шавкатлар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 18 май куни М.Самариддин ва С.Шавкатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати