13 Июл 2022 йил
486
Қумқўрғонда наша ўсимлигини парваришлаётган шахс аниқланди
Қумқўрғон туманида 2022 йил 25 июнь куни “Қорадори 2022” тадбири давомида, туман ИИБ ходимлари томонидан шу туманда яшовчи, Ф.Зокирнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи томорқасида 5 туп “наша” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб ушланган. 3 июль куни Ф.Зокирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати