30 Май 2023 йил 440

Қумқўрғонда “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган шахс қўлга олинди

Қумқўрғон туманида 2023 йил 5 май куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, “Қорадори-2023” тадбири давомида, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ва туман ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бўлими ходимлари иштирокида 20 апрель куни Қумқўрғон туманида яшовчи, А.Азизшернинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томорқасида экилган анорлар орасига, 12 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги ҳамда яшаш уйи хонасида қоғозга ўралган соф вазни 0,11 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 5 май куни В.Азизшерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech