7 Июн 2023 йил
381
Қумқўрғон туманидаги тўйхона ёнида безорилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қумқўрғон туманида 2023 йил 8 май куни соат 13-30 ларда, туманнинг “Пахтаобод” маҳалласида яшовчи, Э.Тошмурод (исм шарифлар ўзгартирилган) шу туман ҳудудида жойлашган тўй маросимлари ўтказиладиган бино ёнида, “Элобод” маҳалласида яшовчи, И.Турсин билан ўзаро жанжаллашиб қолиши оқибатида, уни қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 11 май куни Э.Тошмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати