29 Апрел 2022 йил
379
Қумқўрғон туманида, вояга етмаганлар назоратсизлиги бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектор психологлари томонидан, вояга етмаганларни тунги вақтларда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар назоратисиз қаровисиз, кўнгил очар масканларда бўлишларининг олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган рейд тадбирлари давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан, кўнгил очар маскан раҳбарига нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 188 пр2-моддасига асосан ҳамда вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддага асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.