13 Август 2023 йил
427
Қумқўрғон тумани маҳаллаларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган бешлик иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторларига хонадонбай юриш тамойили асосида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, маҳаллий солиқ тушумларини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик тадбирларни ўтказиш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш тўғрисида мутассаддиларга топшириқлар берилиб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.