29 Апрел 2022 йил 376

Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудидаги маълим даргоҳида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида тадбир ўтказилди

“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги 79-сонли фармойишига асосан барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш–олий бурчимиз!” шиори остида 2022 йил 02 апрел кунидан 02 май кунига қадар “Маънавият ойлиги” ни ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан “Китобхонлик ҳафталиги”ни муносиб ўтказиш мақсадида, Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари 3-сектор ҳудудида жойлашган 33-сон умумий ўрта таълим мактабига бориб, “Китобхонлик ҳавфталиги” тадбири ўтказилди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга туман ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, капитан Х.А.Пардаев томонидан китоблар совға қилинди.
Тадбир якунида мактаб кутубхонаси фонди ва фаолияти билан яқиндан танишилди.

Text to speech