5 Феврал 2024 йил 326

Қумқўрғон туманида спортнинг волейбол тури бўйича ўсмир ўғил-қизлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 46-56-сон  мактабларда спортнинг волейбол тури бўйича U-17 ўсмир ўғил-қизлар ўртасида туман ИИБ бошлиғининг соврини учун туман кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятнинг шаҳар-туманларидан 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди.

Муросасиз кечган мусобақа натижасига кўра ўғил болалар ўртасида:

1- ўрин Термиз шаҳри

2- ўрин Шеробод тумани

3- ўрин Қумқўрғон тумани

Қиз болалар ўртасида:

1-ўрин Шеробод тумани

2-ўрин Термиз шаҳри

3-ўрин Бойсун тумани жамоалари эгаллашди.

Ғолиб бўлган жамоаларга I-II-III-даражали дипломлари ва ҳомийлар томонидан кубок, қимматбахо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Text to speech