6 Июл 2024 йил
500
Қумқўрғон туманида аҳоли ўртасида Кибер маданиятни юксалтириш мақсадига қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида "Кибер маданиятни юксалтириш
ойлиги - Cyber month Surxandarya" доирасида ушбу жиноятларнинг олдини олиш
бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари
ўтказилмоқда.
Ушбу тарғибот тадбирида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув
департаменти Киберхавфсизлик маркази, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати
Киберхавфсизлик бўлими масъуллари, тумандаги давлат ташкилоти ва идорлари,
ҳуқуқтартибот органлари раҳбарлари ва ходимлари, “маҳалла еттилиги” фаоллари
ҳамда фуқаролари иштирокида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар
орқали фуқароларимиз фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига
айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик
учун амал қилиши ва ҳар хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.