Қумқўрғон тумани ИИБда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ижросига қаратилган йиғилиш ўтказилди.
2024 йил 9 август куни Ўзбекистон
Республикаси ИИВ раҳбарияти ҳузурида тезкор видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Ушбу висеоселекторда Республика
миқиёсида Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Қонунчилик ва хизмат интизомини
мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар” мавзусида
ўтказилган видеоселектор йиғилишида, ички тизимидаги раҳбар ва ходимларнинг хизмат
интизомий, қонунийликка риоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама
этилди.
Видеоселекторда ИИВ раҳбарияти томонидан берилган ҳар
бир топшириқ ҳамда етказилган салбий ҳолатлар Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими
шахсий таркиби ходимлари ўртасида муҳокама этилиб, келгусида бу каби ходимларнинг
қонунчиликка зид равишда йўл тутмаслик ҳолати, фуқаролар билан хуш муомилада бўлишлик
каби ҳолатлар, таъмагирлик ва порахўрликка муросасиз бўлиш, интизом қоидаларига
қатъий амал қилишликлари юзасидан Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник
М.Ш.Амантўраев томонидан тушунтиришлар берилди.