30 Ноябр 2024 йил
537
Қумқўрғон тумани, “Боғаро” маҳалласида "яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилмоқда
Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида ташкил этилаётган яшил макон боғига лойиҳа доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш мавсумига старт берилди. Шу муносабат билан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник М.Амантураев ва профилактика инспекторлари билан биргаликда мевали-манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Яшил
макон лойиҳасига ҳисса қўшиш ватанпарварлик, элпарварлик ва донишмандлик
намунаси. Юрт равнақи, мамлакат тараққиёти, халқ фаровонлиги, авлодлар саодати
йўлидаги эзгу иш. Унда фаол иштирок этиш ўзини оқил ва фозил ҳисоблаган ҳар бир
инсоннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.