8 Август 2022 йил
494
Уй ичидаги сандиқдан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди
Бойсун туманида 2022 йил 24 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, туманнинг “Бибиширин” маҳалласида яшовчи, Д.Диёра (исм шарифлар ўзгартирилган) “102” га қилган мурожаатида, 13 июль куни номаълум шахс яшаш уйи эшиги очиқлигидан фойдаланиб, уй ичидаги сандиғидан 10 000 000 (ўн миллион) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, Э.Акмал содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 24 июл куни Э.Акмалга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати