29 Апрел 2021 йил 497

“Ўқ отиш” мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони, Ички ишлар вазирининг 2018 йил 17 январь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда 2021 йил давомида вилоят Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида мусобақалар ўтказиш тақвими режасига асосан вилоят Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Ўқ отиш” бўйича мусобақа ўтказилди.
Ушбу мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, вилоят Ички ишлар органлари ходимларининг ўқотар қуроллардан махсус ҳаракатларда моҳирона ҳамда самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини шунингдек, табель қуролидан тўғри фойдаланиш, қисмларга ажратиш ва йиғиш тактикасини ошириш мақсадида ташкиллаштирилди.
Муросасиз ва кескин курашларга бой бўлган мусобақада ғолибликни қўлга киритган ички ишлар органлари ходимлари, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech