9 Август 2023 йил
559
Тўртинчи минтақавий ҳудуд 41-сон манзил-колониясида шахсий таркиб ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Тўртинчи минтақавий ҳудуд 41-сон манзил-колонияси шахсий таркиб ходимлари ўртасида “Интизом ойлиги”ни ўтказилаётганлиги муносабати билан ойлик доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ойликни ўтказишдан кўзланган асосий мақсадар ҳақида тегишли маълумотлар бериб ўтилди.
Колония раҳбарияти ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Жазони ижро этиш Департаменти бўйича бўлими тўртинчи минтақа масъул ходими томонидан, Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида тамагирлик, коррупцион ҳолатларни бартараф этиш, қонунчилик бузилиши, йўл–транспорт ҳодисаларига йўл қўймаслик юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.