27 Май 2025 йил
544
Туризм обеъктларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш борасида жамоат жойларида, ресторанлар ва савдо маиший хизмат кўрсатиш обеъктларида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан тарғибот профилактик тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 3 январ кунидаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан, ушбу обеъктлардаги кузатув камераларини вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносидаги ситуацион марказига интеграция қилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.