14 Июн 2021 йил
603
Томорқасига 3 туп наша эккан Олимга жиноят иши қўзғатилди
Шеробод туманида 2021 йил 19 май куни соат 20.00 ларда, туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг туманнинг “Катта ҳаёт” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Ў.Олимнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйидан 3 туп “Наша” ўсимликларини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. 21 май куни Ў.Олимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати