7 Июн 2022 йил 320

Томорқадаги 102 туб “Канабис”

"Қорадори-2022" тезкор профилактик тадбири давомида Термиз шаҳар ИИБ жиноят қидирув гуруҳи ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан шаҳарнинг “Юлдуз” маҳалласида яшовчи Т.И.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжалиги кўздан кечирилди. Натижада Т.И. томорқасида 102 туб “Канабис” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги ҳамда алоҳида юлиб олинган тахминан вазми 1 кг марихуана гиёҳвандлик моддаси ҳам сақланаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан И.Т.га нисбатан Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech