23 Июн 2021 йил
470
Томорқада парваришланган наша фош этилди
Денов туманида 2021 йил 18 май куни соат 13.00 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Сунбула” маҳалласида яшовчи, Х.Тожининг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, томорқасидан жами 7 туп, наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 25 май куни Х.Тожига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати