20 Апрел 2020 йил 347

Томорқа даромад манбаидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги устувор вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрель кунидаги 216-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 томорқа даромад манбаи

Сурхондарё вилоятининг 3 сектор ҳудудига қарашли Термиз туманида истиқомат  қилувчи аҳолининг томорқалари, фермер хўжаликларига тегишли бўлган боғ ва тутзорлар ҳамда (эгаси бўла туриб) қаровсиз қолган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Тарғибот гуруҳлари томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, асосий эътибор ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш, шу орқали аҳолининг бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш тушунтирилмоқда.

Шу билан бир қаторда, туман ҳудудларида тарғибот гуруҳлари томонидан ўрганиш ишлари жараёнида аниқланган бўш турган ер майдонлари эгаларига расмий огоҳлантиришлар берилмоқда.

Туман сектор ҳудудларига бириктирилган масъуллар томонидан аҳолининг томорқалари ва экин ер майдонларини ўрганиш, тарғибот тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда

Text to speech