13 Декабр 2021 йил 492

Термизлик Нодирнинг ёнидан гиёҳванд воситаси топилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 28 ноябрь куни соат 23:00 ларда, шаҳарнинг "Мангузар" маҳалласида жойлашган "Мангузар" ЙПХ масканида, шаҳарнинг "Меҳробод" маҳалласида яшовчи, Н.Нодир (исм шарифлар ўзгартирилган) бошқарувида Нексия-3 русумли, автоулови вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан 2,04 гр "гашиш" гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 5 декабр куни Н.Нодирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми "а,б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech