2 Ноябр 2021 йил 390

Термизлик Баҳромнинг манманлиги қимматга тушди

Термиз шаҳрида 2021 йил 3 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Термиз туманида яшовчи, Ж.Саломни (исм шарифлар ўзгартирилган), Термиз шаҳридаги савдо маркази ёнида, Термиз шаҳрида яшовчи, И.Баҳром жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан қўли билан юзига уриб, соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказган. 16 октябрь куни И.Баҳромга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech