14 Январ 2023 йил
335
Термизда Ватан ҳимоячилари куни байрам тадбирлари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни Сурхондарё вилоятида ҳам катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда.
Жумладан, бугун Термиз шаҳридаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, ҳуқуқтартибот органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, офицер, сержант ва ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.
Тадбир иштирокчилари ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.