15 Сентябр 2021 йил 467

Термизда ака-укалар безорилик қилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 31 август куни соат 23.00 ларда, шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласи ҳудудида, шаҳарнинг “Паттакесар” маҳалласида яшовчи, Ш.Шахбоз ва унинг укаси, Ш.Бахтиёрлар шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳаллласида яшовчи, А.Бахром ва шаҳарнинг “Тупроққўрғон” маҳалласида яшовчи, К.Рустамлар билан ўзаро тоттишув оқибатида жанжаллашиб қолиб, Ш.Шахбоз қўли билан К.Рустамни уриб, “енгил” тан жароҳати етказган. 11 сентябрь куни Ш.Шахбозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech