23 Ноябр 2023 йил 1362

Термиз вокзалида Жаҳон чемпиони тантанали равишда кутиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Белбоғли, Бел олиш кураш ва Уч кураш Миллий Ассосацияси 2023 йил 13 ноябрь кунидаги хатига асосан, жорий йилнинг 16-20 ноябрь кунлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида спортнинг “Белбоғли кураш”, “Бел олиш кураши” ҳамда “Уч кураш” турлари бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони патрул-пост хизмати отряди сафдор ходими сафдор Ҳамдамов Боҳодир Нурмаҳмат ўғли 96 кг вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгаллаб Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Шу муносабат билан Термиз вокзалида “Жаҳон чемпиони” Ҳамдамов Боҳодир Нурмаҳмат ўғлини тантанали равишда кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Шадиев иштирок этди.

Text to speech