14 Октябр 2021 йил
533
Термиз туманида самарқандлик қидирувдаги шахс қўлга олинди
Қизириқ туманида 2021 йил февраль ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Самарқанд вилоятида яшовчи, К.Жавоҳир 02 октябрь куни, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Термиз тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати