31 Август 2022 йил 470

Термиз туманида мурожаатлар ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 10 март кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник И.Х.Кетмонов томонидан Термиз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувида бўлган 11 та жиноят ишлари бўйича 11 нафар айбланувчилар ва 5 нафар жарбланувчилар жами 16 нафар шахслар билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат жараёнида айбланувчилар ва жабрланувчиларнинг жиноят иши юзасидан таклиф ва эътирозлари борлиги сўралиб, жиноят иши бўйича улар билан боғлиқ муоммолари бартараф қилинди.

Text to speech