26 Феврал 2025 йил 928

Термиз туманида ички ишлар органлари ходимлари учун “Маънавият маршрути” ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Термиз тумани ИИБ ходимларнинг маънавий дунёқараши ва билим савияларини янада ошириш, китоб мутоаласига бўлган қизиқишларини  кўчайтириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини яхшилаш мақсадида китоб ярмаркаси ва арзонлаштирилган маиший техника ярмаркалари ўтказилди.

Шу куннинг ўзида Термиз туман ИИБ шахсий таркиби “Маънавият маршрути”га кўра Термиз туманида жойлашган Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига боришиб, ушбу масканда мангу қўним топган аждодлар хотирасини ёд этишиб, уларнинг дунё цивилизациясига қўшган ҳиссалари билан танишишди.

Text to speech