14 Сентябр 2023 йил 408

Термиз тумани ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди

Термиз тумани ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида, туман прокурори Б.Олтибоев, Термиз туман ИИБ бошлиғи Ў.Мустафоқулов, туман Миллий гвардия бўлими, ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида хавфсиз ҳудуд тадбири бўйича худудда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, тунги вақтда жамоат жойларида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Ўтказилган йиғилишда масъуллар томонидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, тунги рейдлар ташкил этилди.

Text to speech