27 Ноябр 2022 йил 209

Термиз тумани ИИБда Сайёр суд бўлиб ўтди

Термиз тумани ИИБда Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида Термиз туман ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Назорати остида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкумлар билан Сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган ҳамда ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган 6 нафар назоратдаги шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Сайёр суд мажлиси давомида, жазо ўташ тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузиб келаётган 1 нафар маҳкумнинг ўталмаган жазо муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.  

Шунингдек, назорат остида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида “Ишга марҳамат” шиори остида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда 4 нафар маҳкумлар ишга жойлаштирилди.

Text to speech